Ўтган мавсум «Қўқон-1912» жамоасида ўйнаган футболчи «Сурхон»га ўтишга яқин

Khoja
23 дек 2024
Трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли бўлган, бироқ ўтган мавсумни иккинчи қисмида «Қўқон-1912» жамоасида ўтказган Суннатилла Поёнов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Футболчи янги мавсумни «Сурхон»да давом эттиришга яқин.

20 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда Про лигада 13 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia