Ўтган мавсум Бундеслигани «ёндирган» «Байер» ўйинчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

Khoja
11 июн 2024, 10:00
«Байер» ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Унга «Барселона» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансферни каталонияликларнинг янги устози Ханс-Дитер Фликнинг ўзи истамоқда. 23 ёшли ҳимоячининг трансфери орқали Флик қанот ҳимоясидаги муаммоларни ҳал қилишни режа қилган. Футболнинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Жереми ўтган мавсум барча мусобақаларда 14 та гол урди ва 12 та голга ассистлик қилди.




KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru