Отабек Шукуров "Мард ўғлон" ордени билан тақдирланди

Aslanov Jasurbek
1 июл 2021
Бугунги кунда мамлакатимиз ва футболимиз ривожи йўлида ўзининг беминнат ҳиссасини қўшаётганлар президентимиз томонидан тақдирланиб келинмоқда.

Шундайлардан бири Отабек Шукуров давлатимиз раҳбари томонидан "Мард ўғлон" ордени билан мукофотланди. Мукофотни топшириш Қарши шаҳрида бевосита Отабек Шукуров томонидан очилган "Шаржа" мактабининг тантанали очилиш маросимида бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб орденни шахсан ўзи Шукуровга топширди. Шунингдек футболчининг отасига энг асл зот отлардан бири қорабайир ҳам берилди. Қуйида фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia