UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  0 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  0 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  10 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Машъал" учрашувидан сўнг (2:1) меҳмонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

 Ўйин ҳақида фикрингиз…

– Ўйинни яхши бошладик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Афсуски, ҳужумларда охирги нуқтани қўйишга оқсаяпмиз. Қониқарлиси, иккинчи бўлим майдонга чиққан футболчиларнинг барчаси ўйинни кучайтирди. Ёшларга имкон бердик, улар ўзини кўрсатди. Кўпгина вазиятларда тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегди. Ўша вазиятлар голга айланганда, очко қўлга киритардик.

 "Машъал"нинг ғалабасиз серияси 5 тага етди. Жамоанинг Суперлигада жон сақлаб қолиши учун очколар сув ва ҳаводек зарур. Аммо муборакликларни "Насаф" ва ОКМК каби етакчи жамоалар кутиб турибди. "Машъал" мана шу рақибларга қарши "сюрприз" ҳозирлай оладими ёки шунчаки мавжуд куч ва услубга таянадими?

– Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бизга омад кулиб боқмаяпти. Шундай ўйлайман. Футболчилар ҳаракат қилишяпти. Кичик хатолар эвазига голлар ўтказиб юборяпмиз. Шунинг эвазига мағлубиятга учраяпмиз. Лекин ўйин борасида яхши ҳаракат қиляпмиз. Бугунги учрашувни таҳлил қилган ҳолда кейингисида яхшироқ ҳаракат қиламиз. Суперлигада қолишга ҳаракат қиламиз.

 Суперлигада чемпионлик учун "Нефтчи" ва "Насаф" асосий даъвогарлар бўлиб турибди. Бир вилоят вакили сифатида "Насаф"нинг чемпион бўлишини хоҳлармидингиз ёки аксинча?

– Албатта, "Насаф" чемпион бўлишини хоҳлайман. Ҳа, "Нефтчи" сифатли футболчилар эвазига кучайган, яхши шароитга эга. Бироқ "Насаф" Ўзбекистонда ўз ўйин услубига эга жамоалардан бири саналади. Тақвимга қарасак, "Насаф"ни қийинроқ рақиблар кутяпти. Қолаверса, бу жамоа Элит Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этяпти. Бу эса футболчиларнинг толиқишига сабаб бўлмоқда. Албатта, биз Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз. 

 Муҳаммадали Алиқулов, Эргаш Исмоилов, Самандар Очилов ва бошқа етакчиларнинг шартномаси йил сўнгида якунига етади. Улар билан битим узайтириладими ёки таркибни янгилаш кўзда тутилганми?

– Келаси йил таркибни анча ёшартириб, янгилашга ҳаракат қиламиз. Селекция ишлари олиб борилмоқда. 

 Таркибни ёшартиришга тўхталдингиз. Сиз "Машъал"нинг ёшлар жамоаларида ҳам ишлагансиз. Бир вақтлар "Машъал" академиясидан бўлғуси терма жамоа футболчилари етишиб чиқарди. Ҳозирда эса бу жараён тўхтаб қолгандек. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

– Академияда яхши савиядаги футболчилар бор. Турли ёшдаги терма жамоа мураббийларни уларни кузатиши керак. Битта ўйинни кузатиш билан кифояланмасликлари керак. Уларни жалб қилиб, синчковлик билан кузатиш керак. Шундагина уларнинг қобилияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
27 окт 02:12:22
nerazzuri
Тез орада шуртан ва машал про лигага равона буласанлар шунда насап 12 ачко дан махрум булади.
+1   
27 окт 01:36:28
Xursanbek Abduvaliyev
Ким зур булса уша чемпион булсин деганингда тугрирок узингаям яхши буларди , сабаби насаф билан хам уйнайсизлар агар мабодо ютказиб куйсаларинг ( катта эхтимол насаф ютади реална кучли насаф) атай ютказиб берди деган маломатга коласан чунки кашкадарё чемпион булишини хохлайман деб очик айтяпсан, бу профессионал мураббийни гапимас. Мен анжонлиман лекин насафни хурмат киламан, айрим негативчилар учун тайёр мавзу тайёрлаб куйдинг олдиндан. машъал атайлаб ютказберди деган, чунки мураббийи насаф чемпион булишини хохлашини очик айтган дейишади.
   
27 окт 02:34:52
Real.M & Chelsi
Xursanbek Abduvaliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким зур булса уша чемпион булсин деганингда тугрирок узингаям яхши буларди , сабаби насаф билан хам уйнайсизлар агар мабодо ютказиб куйсаларинг ( катта эхтимол насаф ютади реална кучли насаф) атай ютказиб берди деган маломатга коласан чунки кашкадарё чемпион булишини хохлайман деб очик айтяпсан, бу профессионал мураббийни гапимас. Мен анжонлиман лекин насафни хурмат киламан, айрим негативчилар учун тайёр мавзу тайёрлаб куйдинг олдиндан. машъал атайлаб ютказберди деган, чунки мураббийи насаф чемпион булишини хохлашини очик айтган дейишади.
Ochiq aytib qo'ya qoldi,mayli Mashal yutqizib bersa ham Paxtakor,Navbahor va Dinamo qattiq tashlab ochko olishadi,Neftchini chempionligi o'z qo'lida
   
27 окт 01:58:16
From Earth
Насаф Элит лигада ўйнагани билан ғалаба қозонолмаяпти, шуниси ёмон бўляпти.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика