UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  1 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  1 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  4 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  38 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  5 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  6

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Бухоро"га қарши бу жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан узун тўп тўзатишлар билан ўйнашини билардик. Қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини йигитларга уқтиргандик. Ва тезкор гол уриш кераклигини айтгандик. Жамоамиз ҳаракат қилди, аммо "Бухоро" дарвозабони бир неча бор голдан қутқарди.

- Бугун "Машъал"га айнан нима етишмади?

- Шижоат, ўйинга чанқоқлик етишмади. Ҳаракат қилдик, кўп вазиятлар бўлди, лекин барибир шижоатни кўрмадим. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан кейин футболчиларимиз энди осон ютамиз деб ўйлашди чоғи.

- "Машъал" хавфли зонада боряпти, шундай паллада футболчиларга шижоат етишмаслиги ғалати эмасми?

- Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз ва "Бухоро" билан қандай баҳс кечишини ҳам билардик. Лекин рақиб жамоа ўз жарима майдончаси яқинида "автобус" қўйгач гол уриш қийин бўлди. Тезкор тўп киритганимиз ҳам футболчилар руҳиятига таъсир қилди. Аммо тўп назорати кўпроқ биз томонда бўлди.

- "Машъал" гол ўтказиш бўйича "Шўртан"дан кейин иккинчи ўринда боряпти. Ҳимояда қандай кемтикларни кўряпсиз?

- Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик. Ҳар ҳолда охирги учрашувларда кўп гол қўйиб юбормаяпмиз.

- Сардор Абдураимов майдонни тарк этаётганида унда норозилик кайфияти сезилди.

- Менимча, гол ура олмагани унинг жаҳлини чиқарди. Бу табиий ҳолат, чунки ютишни хоҳлагандик. Лекин Сардор билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
01 окт 01:10:38
Nodirbek Axmedov
Оташ, шогирдларинг осонликча ютамиз деб уйлашди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика