"Остон Ўрунов нега Олимпия терма жамоамизга чақирилмади?" Бу саволга Друлович жавоб берди

Tolibjon Qosimov
30 янв 2020
Таиландда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллади.

Бир қадам қолганда яна Олимпиадага чиқа олмадик. Агар 3-ўрин учун кечган баҳсда Австралияни мағлуб этганимизда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига борадиган Осиёнинг учинчи жамоаси бўлардик.

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович иштирокида сўнгги матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида эндиликда собиқ мураббийга бир қатор саволлар берилди.

"Афсуски, энг катта орзумиздан қуруқ қолдик". Любинко Друлович сўнгги матбуот анжуманида нималар деди? (тўлиқ)


Анжуман ўз якунига етгач, сербиялик мураббий билан алоҳида суҳбатлашдик ва ундан Остон Ўрунов нима учун терма жамоага жалб қилинмаганини сўрадик. Мураббий бу саволга шундай жавоб берди:

"Албатта, Остон кучли футболчи ва унинг ўйинларини доим кузатиб келдим. Лекин қўл остимдаги футболчилар ҳам яхши эди. U-23 Осиё чемпионатида тўрт нафар кучли ярим ҳимоячи иштирок этди: Азиз Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров ва Аброр Исмоилов. Бу футболчиларнинг ҳеч бирини Остон Ўруновдан кучсиз демаган бўлардим".


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia