UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  11 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  5 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4

Остон Ўрунов машғулотларга қайтди Янгиликлар

Остон Ўрунов машғулотларга қайтди

Эроннинг "Персеполис" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов жамоавий машғулотлра киришди.

"Персеполис" шифокори Фарид Заринеҳнинг маълум қилишича, Остон Ўрунов душанба куни тиббий текшиувдан муваффақиятли ўтган. Шундай қилиб, у жароҳатини тиклаб улгурган ва сешанбадан умумий гуруҳ машғулотларида қатнаша бошлаган.

"Жамоанинг тиббиёт ходимлари ва физиотерапевти футболчининг жароҳатини тезроқ бартараф этиш учун астойдил ҳаракат қилди. Текширув натижалари ижобий бўлди, аммо футболчининг ҳозирги жисмоний ҳолати ва ўйинларга қанчалик тайёрлиги масаласини мураббийлар ҳал қилади", – деди Фарид.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўруновнинг жароҳати ҳақида 21 апрелда хабар берган эдик. 24 ёшли футболчи шу туфайли 1 май куни сафарда ўтказилган "Мес Рафсанжан"га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Ушбу ўйинда "Персеполис" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика