

Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги терма жамоамиз 5-17 август кунлари бўлиб ўтган Дукент йиғинида асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратди. Шу боис, бу йиғинда назорат ўйинлари ўтказилгани йўқ.
"Дукентдаги йиғиндан кўнглим тўлди. Шогирдларим машғулотларда борларини бериб, тер тўкишди. Йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлигига эътибор қаратдик. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Навбатдаги йиғин Словакияда бўлиб ўтади. Европага август ойининг сўнгги ўн кунлигида йўл оламиз", - дейди биз билан суҳбатда ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев.



