Ўсмирлар терма жамоамиз CAFA U-15 турнирида иштирок этиш учун Душанбега йўл олди

Aziz Tukhtamuradov
17 ноя 2021
Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган CAFA U-15 турнирида иштирок этади.

Сервер Жепаров шогирдлари 10-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги «Чиғатой» стадионида машғулот ўтказишди. 

Бугун вакилларимиз Тошкент-Душанбе ҳаво рейси орқали Тожикистонга йўл олдилар. 19-23 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган турнир давомида ўсмирлар жамоамиз Эрон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон U-15 терма жамоалари билан баҳс олиб боради.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати