

Қувонарлиси, номинациялардан бири аниқ Ўзбекистонга йўл олади. Аниқроғи, йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига бир йўла уч нафар футболчимиз даъвогарлик қиляпти. Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси ҳамда “Бунёдкор” клуби футболчилари Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ҳамда Забиҳилло Ўринбоевдан аниқ бири 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эълон қилинади.



