

28 ёшли ўйинчи "Эйбар"га Испания чемпионатининг жорий мавсум сўнггига қадар ижарага берилди.
Муто "Ньюкасл"га 2018 йилда "Майнц"дан ўтганди. Япониялик ўтган мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришганди.
Футболчи Япония терма жамоасида 2014 йилдан бери ўйнайди ва бу вақт давомида 29та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлган.






