Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда мезбон Хитойга йирик ҳисобда ютқазди

Sherzod Nurmatov
6 окт 2023
Осиё ўйинлари мусобақасида 3-ўрин учун учрашув якунланди.

Учрашувда мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва мусобақа бронза медалларига эга чиқишди.  Шу тариқа, Осиё ўйинларида илк бор иштирок этган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси мусобақада 4-ўринни эгаллади.

Осиё ўйинлари

3-ўрин учун баҳс

Хитой – Ўзбекистон 7:0

Ханчжоу. "Ҳуанглонг" стадиони

Голлар: Оу Йияо 1', Чен Кёжу 26', 62', Ванг Шаншан 45', Ву Ри 58', Гу Яша 65', Яо Вей 67'

Ўзбекистон: Ғуломова, Ҳикматова, Набиқулова, Асадова, Норбоева, Хабибуллаева, Зоирова, Карачик, Зарипова, Тожиддинова, Қўчқорова.

Захира: Жонимқулова, Аминжонова, Бобохўжаева, Қудратова, Аблякимова, Шоимова, Бахтиёрова, Амирова, Маматкаримова, Норбоева, Эргашева.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia