Осиё Кубогида қатнашган Тожикистон терма жамоаси ёш футболчиси Грузия чемпионатига йўл олди

Sherzod Nurmatov
19 фев 2024
Тожикистон терма жамоаси ва "Истиқлол" клуби ярим ҳимоячиси Алижони Айни фаолиятини Грузияда давом эттиради.

Футболчи "Самгурали" жамоаси билан 2026 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган шартнома тузди. 

Алижони ўтган мавсум "Истиқлол" жамоасида ҳаракат қилганди. 19 ёшли ўйинчи Тожикистон МТЖ билан Осиё Кубогида чорак финалга қадар етиб борган эди.



Эслатиб ўтамиз, Алижони Айни Осиё Кубоги нимчорак финали доирасидаги БАА билан учрашувдан сўнг Ўзбекистонга ҳурмат кўрсатиб, мамлакатимиз байроғини кўтариб олган ҳолда майдон бўйлаб югурган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia