

"Пахтакор" жамоаси машғулотларида жароҳат олган футболчининг қўли гипс қилинди. Жароҳат у қадар жиддий эмас. Дарвозабон тахминларга кўра январь ойига қадар сафга қайтиши мумкин.
Агар тикланиш жараёни кутилганидан тез амалга ошса, Суюнов терма жамоанинг Туркиядаги йиғинида қатнашиши мумкин.




