Осиё кубоги-2023. Эрон - Қатар учрашувига ҳакамлар тайинланди

Omonjon To`xtamirzayev
6 фев 2024
ОФК Осиё кубогининг иккинчи ярим финалига ҳам ҳакамларни тайинлади.

Осиё Кубоги иккинчи ярим финалида Эрон - Қатар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Эртага, 7 февраль куни Доҳадаги "Ал Тумама" стадионида Эрон ва Қатар ўртасидаги ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Уни Ахмад Алали бошчилигадаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлди.


Осиё кубоги-2023
7 февраль, 2024 йил. "Ал Тумама" стадиони
Бош ҳакам — Ахмад Алали (Қувайт)
Ёрдамчилар: Абдулҳади Аланези, Муҳаммад Заирул бин Ҳалил Тан (мос равишда Қувайт ва Малайзия)
Захира ҳаками: Иида Жумпей (Япония)
VAR: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
AVAR: Фу Минг (Хитой)
Назоратчи: Али Ахмад Алтраифи

 


Ахмад Алали Осиё Кубогида Фаластин - БАА, Қирғиз Республикаси - Ўмон ва Баҳрайн - Япония учрашувларини бошқариб борган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia