Осиё футболи. Юри Жоркаефф аёлларни кузатиш учун Эронга келади

Xayrulla Xoliqov
2 окт 2019
1998 йил Франция терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Юри Жоркаефф айни пайт ФИФАда иш олиб бормоқда.

Юри Жоркаефф 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган Эрон - Камбоджа учрашувига ташриф буюради. Ташрифдан кўзланган мақсад, Эрон терма жамоаси иштирокидаги уй ўйинига ҳукуматнинг аёлларни киришига рухсат бериш-бермаслигини назорат қилиш. 

Маълумки, ФИФА имкон қадар Эрон ҳукуматидан аёлларнинг футбол куни стадионга киришига рухсат беришини сўрамоқда. Бунга жавобан Эрон футбол федерацияси ҳам терма жамоа ўйнаганда аёлларнинг киришига рухсат берилишини маълум қилган. Шу боис 10 октябрь куни Юрий Жоркаефф билан бирга ташриф буюрадиган ФИФА делегацияси Эрон - Камбоджа баҳсида аёлларни кузатади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com