UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  0 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  0 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  6 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади? Янгиликлар

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?

Осиё чемпионлар лигаси яқинлашгани сайин коментларда "Гуруҳдан нечта жамоа чиқади?" деган савол кўп бериляпти.

Шу боис мазкур саволга жавоб бериб кетамиз. Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан Осиё чемпионлар лигасида клублар сони оширилди. Шу пайтгача гуруҳ босқичида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40та жамоа иштирок этмоқда.

Бу дегани 40та клуб 4тадан 10та гуруҳга бўлиб чиқилди. Шундай қилиб Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ юзага келди. ОЧЛ янги регламентига мувофиқ гуруҳ баҳслари якунига етганидан сўнг ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, ҳар икки минтақадан 3тадан энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиблари чиқади. 

Яъни, Ғарб минтақасидан 5та биринчи ўрин эгаси ва энг яхши 3та иккинчи ўринни олган жамоа, Шарқ минтақасидан ҳам 5та гуруҳ пешқадами ва 3та энг яхши иккинчи ўрин эгаси - жами 16та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

Олдинги 32талик тизимда гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари нимчорак финалга йўл оларди. Энди бўлса 5та гуруҳдан 3та иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа чиқяпти. Бу эса кураш янада кескин кечишини англатади. Эндиликда "Пахтакор" ва АГМК фақат ўз гуруҳидаги ўйинлар билан овора бўлиб қолмайди, балки бошқа гуруҳларни ҳам диққат билан кузатиб боради.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика