

Футболчи “Арал” билан бир йиллик шартнома имзолади. 20 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Олимпик” сафида ўтказди.
Ўтамуродов Тошкентда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси сафида чемпион бўлганди. У ўтган мавсум Суперлига баҳсларида 4 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, унинг ҳисобида U-21 чемпионатида 18 та ўйин бор.




