"Осасуна"нинг Конференциялар лигасига иштирок этишига йўл қўйилмаяпти
24 июн 2023 20:52
Янгиликлар
"Осасуна"нинг Конференциялар лигасига иштирок этишига йўл қўйилмаяпти
УЕФАдагилар "Осасуна"ни Конференциялар лигасига қўйиб юбормаяпти.
Бу ҳақда испан клуби расмий сайти маълумот бермоқда.
Бунга сабаб сифатида жамоанинг 2013/14 йилги мавсумда келишилган ўйинларда иштирок этгани келтирилган. Ўшанда "Осасуна" ЛаЛигада қолиш учун курашган, бироқ вазифани уддалай олмаганди. 2020 йилда Испания суди "Осасуна"нинг собиқ тўрт раҳбарлари ва "Бетис"нинг икки футболчисини қамоқ жазосига маҳкум қилганди.
"Қизиллар" УЕФАнинг қарори борасида аппеляция жўнатади. Агарда "Осасуна" ҳақидаги қарор ўзгармаса, клубнинг ЕКЛдаги ўрнини "Атлетик" эгаллайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар