Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирдаги иштирокини давом эттирмоқда. Ўсмирларимиз 30 сентябрь куни Кот д‘ Ивуар билан дуранг ўйнаганди - 0:0.
Энди Нуралиев шогирдлари 4 октябрь куни Аргентина U-17 ўсмирларига қарши майдонга тушади.
Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги мундиалда "С" гуруҳида Хорватия, Панама ва Марокаш ўсмирлари билан беллашади. Мексика эса "F" гуруҳида Нигерия, Ироқ ва Швеция жамоалар билан куч синашади.
БААдаги мундиал 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.