Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U17 - Аргентина U17 0:3

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4 октябрь куни Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро турнирда Аргентина U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувдаги ҳисоб 16-дақиқада аргентиналиклар томонидан очилди – 0:1. 68-дақиқада бош ҳакам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзосига қизил карточка кўрсатди. 10 киши қолган ўсмирларимиз 79 ва 90-дақиқаларда ўз дарвозаларидан яна иккита тўп олиб чиқишди – 0:3.

Эслатииб ўтамиз, Нуралиев шогирдлари, 30 сентябрь куни Марбельядаги илк учрашувда Кот д‘Ивуар (U-17) ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. 2 октябрь куни эса Мексикага қарши ўйинда 0:2 ҳисобида имконият бой берилганди.

Таъкидлаш жоиз, Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia