UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби билан дуранг қайд этди Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби билан дуранг қайд этди

"Динамо" жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари йиғини доирасидаги сўнгги ўйинни Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига қарши ўтказди.

Ар-Риёд ва Самарқанд клуби ўртасидаги баҳсда "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов барча ўйинчилари хизматидан фойдалана олган бўлса, Саудия клубининг номдор легионерларидан бири Янник Феррейра Карраско "Динамо"га қарши ўйинда кичик жароҳати сабабли майдонга туша олмади. У "Ал Шабаб"нинг 4 кун аввалги "Рома"га қарши ўйинида (1:2, Карраско – Лукаку, Кошта) гол муаллифига айланган, аммо жароҳат олганди.

Абу-Дабидаги ўйинда "Динамо" 30-дақиқада Про лига тўпурари Анваржон Ҳожимирзаевнинг яккама-якка вазиятдаги голи эвазига ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай саудияликлар Колумбия миллий жамоаси аъзоси Густаво Куэльярнинг фаоллигидан кейин "Ал Шабаб"нинг бразилиялик форварди Карлос Карвальо Жуниор чиройли голи билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа гол уриб, ғалабани илиб кетиш учун шиддатли ўйин намойиш этди, аммо Ўзбекистон ва Саудия клуби ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди.

Шу тариқа, Вадим Абрамов мураббийлигида кўҳна шаҳар жамоаси БАА йиғини доирасидаги сўнгги икки учрашувда Саудиянинг икки клуби "Ал Файҳа" ва "Ал Шабаб" билан ўйинларда дуранг қайд этиб, йиғинни якунлади. "Динамо" 29 январ куни Самарқандга қайтиши режалаштирилган.

Ўртоқлик ўйини. 28 январ
"Ал Шабаб" (С.Арабистони) – "Динамо" (Ўзбекистон) – 1:1
Голлар:
Карлос Жуниор 32 – Анваржон Ҳожимирзаев 30
"Ал Шабаб": Мусса Камара, Ҳуссайн, Яго Дос Сантос, Надер Ал-Шарари, Ҳамад Ал-Яъми (Муҳаммад Ҳарбуш, 65), Густаво Куэльяр (Наваф Ал-Саади, 60), Риёд Шараҳили, Мажид Канаба (Муайяд Ал-Шувайфай, 58), Абдулла Ал-Жуи (Ҳусайн Ал-Қаҳтони, 46), Ҳаттан Баҳбари (Носир Ал-Биши, 60), Карлос Карвальо Жуниор.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Улуғбек Абдуллаев, Артём Сокол, Хуршидбек Убайдуллаев, Анваржон Файзуллаев, Владимир Козак, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Анваржон Ҳожимирзаев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Равшанбек Ягудин, Салим Мустафоев, Душан Мийич, Комил Шарофутдинов, Воҳиджон Оқбўтаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Дамир Темиров, Жавлон Маликов, Ҳусниддин Ғофуров, Эммануэл Ягр, Баҳодир Насимов.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика