Ориги "Ливерпуль"дагиларга ўз жавобини айтди

Mirjalol Normatov
15 май 2022, 16:13
Ҳужумчи Дивок Ориги ёзда "Ливерпуль"дан кетади.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, бельгиялик форвард янги мавсумни "Милан"да бошлайди. Айни дамда Милан клуби Оригининг трансфери борасида ишламоқда. У эркин агент сифатида жамоа таркибига ўтади. "Ливерпуль"дагилар Оригининг "Милан" билан музокаралар олиб бораётганидан хабардор. Томонлар шартнома борасида деярли келишувга эришишган.

Олдинроқ 27 ёшли футболчи "Милан"да йилига 4 миллион евро маош олиши ҳақида маълумотлар берилганди. Ушбу мавсумда Ориги "Ливерпуль" таркибида 17 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano