Ориги ижара асосида "Вест Хэм"га ўтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
25 июл 2023
"Вест Хэм" "Милан"дан ҳужумчи Дивок Оригини ижарага олиш эҳтимоли бор.

Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар берди.

Манбага кўра, трансфер ташаббускори "болғачилар" бош мураббийи Дэвид Мойесдир.

Футболчи 2022 йилнинг июлида эркин агент сифатида "Милан"га ўтган, бунгача "Ливерпул"да ўйнаган.

Ҳужумчи 2022/23 йилги мавсум "россонерилар" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport