Орье "Вильярреал" ўйинчисига айланиши мумкин

Alisher
4 окт 2021
"Тоттенхэм" собиқ ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

У "Вильярреал" билан шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Орье 2020/21 йилги мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

У 1 сентябрда "шпорлар" билан шартномасини бекор қилди ва айни дамда эркин агент мақомида юрибди.


AlisherМуаллиф
Манба: Carrusel Deportivo