UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  6 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул” Янгиликлар

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул”

“Championat.Asia” мухбири Николай Егоричев “Texas Fans” (Қайрат, Женис, Сапар) деб номланган "Ордабаси" мухлислар вакиллари билан суҳбатлашди. Улар Чимкент клубининг УEФА Чемпионлар лигасидаги илк ўйини ва Ўзбекистон вакилларининг ўтган йилги чемпионатда қанчалик катта из қолдиргани ҳақида сўз юритди.

"УEФА Чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Шу боис, ожиз жамоа дуч келишини кутмаслигингиз керак. Рақиб номаълум бўлса ҳам, "Петрокуб" билан ўйинда бўлгани каби кураш олиб бориши мумкин. Молдоваликларнинг ўйинлари менга ёқди: яхши, ишончли ҳимоя, яхши ҳужум қилишди.

Бизга ҳужумчи етишмади. Исломхан ва Тағиберген, назаримда, бир тайм ўйнаб бера оладиган футболчилар сирасига киради. Уларнинг 90 дақиқа юқори савияда ўйнашга кучлари етмайди. Агар жамоа иккинчи ўйинда характер намойиш эта олса, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин. Чимкентда футболни яхши кўришади, лекин бу ерда фақат яхши футболчи бўлишнинг ўзи кифоя эмас - ўйинчида характер ва руҳ ҳам бўлиши керак. Футболчиларда виждон бўлса, мухлислар олдида уятга қолмасликлари учун борини беришлари керак.

Биз чимкентликлар ўзбек футболчиларини жуда яхши кўрамиз. Ўтган йили Абдихолиқов ва Умаров чемпион бўлишимизга ёрдам беришди. Умаров, умуман олганда, маҳаллий жамоатчиликнинг ёқимтойларидан бирига айланган. У техник жиҳатдан моҳир ва тўп учун курашдан қўрқмайди. Яхшибоев жорий мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Узоқ мамлакатлардаги тушунарсиз “иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан футболчиларни олиб келган маъқул, деб ҳисоблайман. Сизлардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп: Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси яхши ривожланган, футболга эътибор юқорироқ, ёшларнинг ривожланиши ҳам яхши босқичда.

"Ордабаси"нинг ўтган йилги чемпион бўлган таркиби ҳозирги жамоадан анча кучли эди. Бизда барқарорлик етишмайди, бу асосий муаммолардан бири саналади. Тўғри, ўтган йили жамоани Улуғбек Асанбаев шакллантирганини инобатга олиш лозим. "Ордабаси" мухлисларидан унга салом йўлламоқчиман. У ҳозир Ўзбекистонда ишлаётганидан хабаримиз бор. У чинакам футбол одами.

Афсуски, баъзи кўролмаслар туфайли у клубимизни тарк этишга мажбур бўлди. Менимча, бу раҳбариятнинг катта хатоси. Айнан Асанбаев чемпион таркибни йиғди, ваҳоланки, мавсум бошланишидан олдин жамоада атиги 7-8 киши қолган эди. Кейин Асанбаевдан ёрдам сўрашди ва у юқори сифатга эга жамоа йиғди. Қолаверса, мавсум бошида чемпионлик ҳақида умуман гап-сўз бўлмаганди: аввалига шунчаки қуйи лигага тушиб кетмаслик, Премьер-лигада жон сақлаб қолиш режа қилинганди, аста-секин юқори ва юқорига кўтарилиш ҳақида ўйлай бошланди. Айнан Асанбаевга ўхшаганларни футболга жалб қилиш керак", деди “Texas Fans” ишқибозлар гуруҳи вакиллари.


Николай Егоричев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика