"Оқ-тепа": Қоидалар бўйича семинар ўтказилди

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015
Бугун ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев "Оқ-тепа" аъзолари учун ўйин қоидалари бўйича семинар ўтказди.
Фарҳод Алишерович бир соатдан ошиқроқ давом этган семинарда учрашувлар вақтида содир бўладиган ўндан ошиқ вазиятларни видеороликлар орқали таҳлил қилиб берди. Қолаверса, футболчи ва мураббийларнинг саволларига жавоб қайтарди. Қисқаси, семинар "Оқ-тепа" жамоаси аъзолари учун анчагина фойдали бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz