Онана терма жамоада жароҳат олди

Aziz Tukhtamuradov
18 ноя 2023
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана Камерун терма жамоаси сафида жароҳат олди.

У ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Камерун - Маврикий (3:0) ўйинида жароҳат олди ва 81-дақиқада алмаштирилди. 

Онана ушбу мавсумда МЮда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборган ва 6 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини таъминлаган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: talkSPORT