UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Омонжон Тўхтамирзаев: "Пепенинг жароҳат олиши Зизуга қўшимча бош оғриқ бўлди" Янгиликлар

Омонжон Тўхтамирзаев: "Пепенинг жароҳат олиши Зизуга қўшимча бош оғриқ бўлди"

Сайтимиз ходими Омонжон Тўхтамирзаев ЕЧЛ чорак финал доирасидаги бугунги беллашувлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.


"Бавария" - "Реал"

- Мюнхенда меҳмонларга жуда қийин бўлади. Ўзаро ўйинлар тарихига қарайдиган бўлсак, "Реал" ҳисобида : 1та ғалаба, 1та дуранг бор. Қолган ўйинларда германияликлар зафар қучишган. Тарихда нима бўлган бўлса ҳам, бугун бизни ажойиб беллашув, иккита жуда кучли жамоалар тўқнашуви кутиб турибди. Асосийси ҳакам ўйинни "бузиб қўймаса" бўлди.
Ўйинни нафақат мухлислар, балки футболчиларнинг ўзлари ҳам интиқлик билан кутишмоқда. Хаби Алонсо, Каземиро, Кроос, Роббен ва бошқалар интервьюларида рақибни хурмат қилишлари, лекин қўрқмасликларини таъкидлаб ўтишди.
Лева "Реал" бўйича яхшигина мутахассислиги етмагандек, Пепенинг жароҳат олиши Зизуга қўшимча бош оғриқ бўлди. Француз қийин вазиятлардан усталик билан чиқиб кетганига бир неча бор гувоҳ бўлдик.
Карло отага қарши баҳсда қандай натижа бўларкин, кўрамиз.

"Боруссия" - "Монако"

- Германияда барибир шоу кўрамиз деб умид қиламан. Хабарингиз бор, ўйин кеча тунда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо баъзи сабабларга кўра бугунга кўчирилди. Жамоаларнинг руҳий ҳолатига бу нарса салбий таъсир қилмайди деб ўйлайман.
"Монако" ҳали ҳамон Европа энг кўп гол урган жамоа номини сақлаб турибди. Бундан ташқари францияликлар ҳам ички чемпионатда, ҳам Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда узлуксиз гол уришмоқда. Ундан ҳам қизиқроғи, Жардим шогирдлари охирги учрашувларда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккитадан гол уришга эришмоқда. Бугунги Боруссия Дортмунд ҳимоячилари билан мақтана олмайди.
Бугунги ўйинда Бакойоко ва Сидибенинг йўқлиги мезбонларга қўл келиши мумкин. Бундан ташқари, рақиб нечта уролса урсин, биз хоҳлаганимизча гол урамиз дейишяптими, монегасклар ҳам рақиб ҳужумчиларини камдан-кам ранжитишмоқда.
Монако аввалги босқичда бўлгани каби, меҳмонда гол ўхшаб қолса, қоллар уришга ҳаракат қилади. Жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқса, бу унчалик қийин вазифа эмасдек. Обамеянг бошчилигидаги "арилар" ҳам ўз омадларини рақиб дарвозаси олдидан қидиришлари турган гап.
Шундай экан, бизни голларга бой, қизиқ учрашув кутиб турибди.
P.S: Ўйиннинг тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши эса (Бавария - Реал учрашувига ҳалал бермай) нур устига аъло нур.

"Атлетико" - "Лестер"

- Мадридда Чоло жангчилари Шекспир асари қахрамонларини, э йўғе, жамоаси футболчиларини қабул қиладилар. Атлетико ҳимояда қандай ўйнай олиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги статистикасини эринмай қараб кўрингда, жамоа соатлаб гол қўйвормаяпти. Қандай учрашув бўлишидан қатъий назар, "матрасчилар" ўз мухлислари қаршисида ялқовлик қилишмайди. Бу ерда эса, Чемпионлар Лигаси ярим финал йўлланмаси учун баҳс кечади. Очиғи, ҳозирги "Лестер"дан нима кутишни ҳам билмай қолди одам. Тажриба бобида мезбонлар устунликка эга. Лекин айнан шу жиҳат, "Лестер" футболчиларининг ҳар ҳафта Чемпионлар Лигасида ўйнайвермаслиги, кучли иштиёқ беллашув натижасига таъсир қилиши мумкин.
Аммо Мадридда менимча барибир, мезбонлар зафар қучишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика