

Ўйиндан сўнг "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Омар Хрбинга ОФК Президенти Шайх Салмон "Энг яхши тўпурар" совринини топширди. Маълумки, суриялик футболчи бу йилги мусобақада жами 10та гол уришга муваффақ бўлди ва бу борада Рафаэл Сильва билан Халкни битта тўпга ортда қолдирди.
Албатта, совринни қабул қилиб олаётганда ҳужумчининг кайфияти яхши эмасди. Чунки унинг жамоаси финалда ғолиб бўла олмади. Лекин Омар Хрбин бу мавсумни жуда юқори нотада ўтказди ва ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида катта обрўга эришди. Айтиш мумкинки, охирги тўрт йилда Хрбин иккинчи бор ОЧЛ финалларида иштирок этди.




