

Учрашувнинг 82-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле рақиб дарвозасини ишғол этиб, А Серия жорий мавсумидаги голлари сони 35 тага етказиб олди.
Иммобиле “Олтин бутса” учун курашда “Бавария” аъзоси Роберт Левандовскидан (34) ўзиб кетди ва янги якка пешқадамга айланди.
Айни дақиқаларда ўз ўйинини ўтказаётган “Ювентус” футболчиси Криштиану Роналду ҳисобида 31 та тўп мавжуд. Чемпионат якунланишига яна битта тур қолди.



