

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Акция эса "Қизалоққа ёрдам берамиз" деб номланган.
Берилган маълумотга кўра, ушбу акция жамоанинг фаол мухлисларидан бири Салоҳиддиннинг қизи Муслима учун ташкил этилади. Муслима айни дамда жиддий касалликка йўлиққан. Ушбу акциядан тўпланган маблағ қизалоққа махсус аппарат сотиб олиш ва ўрнатиш учун ишлатилади.




30 сентябрь куни ОКМК спорт мажмуаси кириш эшиклари олдида махсус қутилар ўрнатилади. Ўйлаймизки, жамоамизга бефарқ бўлмаганлар бу хайрли ишда фаол иштирок этадилар!



