

Ўтган мавсумни "Нефтчи" сафида ўтказган Ўткир Юсупов айни пайтда бир қатор жамоалар эътиборига тушган. Аввалроқ Юсуповнинг хизматларига "Бухоро" ва "Қизилқум" жамоалари қизиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Яқинда Виктор Кумиков бошқарувига ўтган "Олмалиқ" жамоаси янги дарвозабон изламоқда.
Улар "Нефтчи" посбони Ўткир Юсуповга жиддий эътибор қаратишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўткир Юсуповнинг "Нефтчи" билан тузган шартномаси 31 декабрга қадар мўлжалланган.



