UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  1 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   0 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  1 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5

Олий лига. "Пахтакор" - "Лестер" 0:1 Янгиликлар

Олий лига. "Пахтакор" - "Лестер" 0:1

Теглар :  ДинамоПахтакор
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашуви бошланди.

17-дақиқада учрашувдаги биринчи хавфли вазият содир этилди. Жавоҳир Қаҳрамонов бошлаган ҳужумни Сардор Сулаймонов жарима майдони ичидан зарба билан давом эттирди, унинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди!

44-дақиқада Игорь Сергеевда қулай имконият бўлганди, бироқ рақиб ҳимоячилари ҳужумни қайтаришди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида Андреев тўпни ён чизиқдан ташлаб берди, Азимжон Аҳмедов боши билан тўпни дарвоза томон буриб юборди, Сергеев тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, Михаил Наумов тўпни қайтарди!

60-дақиқада Каримовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, ноаниқ чиқди зарба. 69-дақиқада Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Сергеев деярли бирга бир вазиятга чиқиб кучли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

79-дақиқада Шохрух Холматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пасига Абдумалик Абдуллаев ета олмади.

89-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Раду Рогак боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 90+2-дақиқасида Сергеевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ўйин мана шу ҳисобда якунига етди ва "Динамо" кетма-кет учинчи турда ҳам ғалабага эришди.


"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" 0:1
Ҳакамлар
: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
Гол: Раду Рогак 89, - 0:1
"Пахтакор": Ботирали Эргашев, Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев, 79), Азимжон Аҳмедов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 54), Суҳроб Нуруллаев (Жасурбек Ҳакимов, 69), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (с)
Захира: Александр Лобанов, Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Хушнудбек Авилов

"Динамо": Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (с), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохрух Холматов, Дамир Низанов (Раду Рогак, 66), Ориф Мамажонов (Абдумалик Абдуллаев, 74), Абдужамол Исроилов
Захира: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимжон Аламхонов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Комил Шарофиддинов

Огоҳлантиришлар: Шохрух Холматов 75, Азимжон Аҳмедов 84, Даврон Ҳошимов 85.


Рейтинг: +131   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика