Олий лига. 7-тур. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида дуранг қайд этди
20 апр 2017 19:50
Янгиликлар
Олий лига. 7-тур. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида дуранг қайд этди
Учрашувнинг 21-дақиқасида Исроилов узатиб берган тўпни Қаҳрамонов бир урунишда Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага жойлаб, ҳисобни очди - 0:1. Эътиборлиси, гол муаллифи - Қаҳрамонов ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, йил бошида "Динамо" жамоасига ижарага берилганди.
26-дақиқада Рақибдан тўпни олиб қўйган Ҳамдамов чамаси 18 метрлардан Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 1:1.
Ўйинда бошқа гол урилмади ва баҳс 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.
Олий лига. 7-тур. Мусобақа жадвали
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) 1:1
20 апрель 2017. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 21, - 0:1. Достон Ҳамдамов 26, - 1:1.
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров(С), 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (97.Жавоҳир Эсонқулов, 56), 20.Сардор Азимов (31.Миржаҳон Мираҳмадов, 65), 21.Дилшод Аҳмадалиев, 28.Даврон Умиров, 29.Отабек Шукуров 30.Хуршид Ғиёсов
Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Душан Мичич, 23.Нодирхон Камолов, 44.Миржамол Қосимов,
"Динамо": 1.Михаил Наумов, 2.Миркомил Локаев, 6.Акмал Бозоров (С), 8.Жасур Азимов 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Раду Рогак, 15.Шохрух Холматов, 18.Дамир Низанов (11.Абдумалик Абдуллаев, 59), 19.Ориф Мамажонов, 20.Амиржон Сафаров (21.Искандар Холмирзаев, 90+2), 22.Абдужамол Исроилов (5.Фирдавс Абдусалимов, 85)
Захира: 16.Рустам Тоштурдиев, 3.Бунёд Исроилов, 4.Хакимхон Аъламхонов, 23.Комил Шарофуддинов
Огоҳлантиришлар: Даврон Умиров 24, Сардор Азимов 63, Элдор Шомуродов 79.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар