UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

Олий лига-2017 якунлари. Томошабинлар ташрифи Янгиликлар

Олий лига-2017 якунлари. Томошабинлар ташрифи

2017 йилги олий лига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум якунлари борасидаги маълумотлар тақдим этишда давом этамиз.

ЖАМИ ТОМОШАБИНЛАР
Мавсум давомида энг кўп мухлис "Бухоро" клуби иштирокидаги ўйинларга келди. Ушбу клуб учрашувларини 231469 нафар томошабин стадиондан кузатди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 7716 томошабин деганидир.

Иккинчи ўринда "Навбаҳор" қайд этилган - 218332. Учинчи ўринни "Қўқон-1912" банд этди - 182554.

Энг кам томошабин "Обод" ўйинларига келди - 49124.

УЙДАГИ ТОМОШАБИНЛАР
Ўз уйида томошабин тўплаш борасида ҳам "Бухоро" якка пешқадам - 170060. "Навбаҳор"нинг уй ўйинларига 153603 томошабин келди. Самарқанддаги ўйинларга 106981 томошабин ташриф буюрди ва "Динамо" бу борада учинчи бўлди.

"Обод"нинг уй ўйинларига жами 7362 томошабин келди.


САФАРДАГИ ТОМОШАБИНЛАР
"Пахтакор"нинг сафардаги ўйинларига энг кўп томошабин келди - 109144. "Локомотив" бу борада иккинчи бўлди - 78485. "Қўқон-1912"нинг сафардаги учрашувларига 77815 мухлис келди.

Сафарда ҳам "Обод"нинг ўйинларига энг кам одам келган - 41762.


УМУМИЙ ТОМОШАБИНЛАР
2017 йилги олий лигада бўлиб ўтган 233та ўйинга жами 1022000 томошабин келди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 4386 томошабин тўғри келади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика