UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 2:1 (Матнли трансляция)  17 19:00Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  7 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  43 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  3 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  5 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  3 16:51МЮ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  56 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  8 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  4 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  6 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3

Олий лига-2017. Қуръа ташланди Янгиликлар

Олий лига-2017. Қуръа ташланди

Теглар :  Олий лигаҚуръа
Бугун ЎФФ матбуот анжуманлари залида 2017 йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Соат 11:00да бошланадиган қуръа ташлаш маросимини шу саҳифада онлайн кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ


10:40. Қуръа ташланадиган залга бирин кетин мураббийлар, матбуот котиблари ва клуб ходимлари кириб келишмоқда. 

10:49. Янги мавсумда олий лигада жамоалар сони ўзгаришсиз қолиши маълум бўлди. Яъни "Андижон" биринчи лигада ўйнайди.

10:51. Залга деярли барча вакиллари етиб келиб бўлишди. Тадбир бошланиши арафасида.

10:59. Тадбир бошланишига 1 дақиқа қолди. Залга ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов кириб келди. Залга иккита катта кубок олиб келинди. 


11:02. Тадбирни Фарҳод Магаметов кириш сўзи билан очиб берди.

"Барчани янги йил билан табриклайман. Янги йил барчага омадли келсин. Қисқа тарзда якунланган мавсум ҳақида тўхталиб ўтамиз ва янги мавсум ҳақида маълумотлар берамиз. Афсуски бугунги кунга қадар биронта клуб ПФЛга таклиф билан чиққани йўқ. Бу мавсумда "Андижон" охирги ўринни олди ва кейинги йил биринчи лигада ўйнайди. "Навбаҳор" эса олий лигада қолиш учун баҳсда "Норин"ни мағлуб этиб элитада қолишга эришди. 22та гол урган Темурхўжа Абдухолиқов олий лига тўпурари бўлди. 2016 йилги мавсумда 10 мамлакатдан келган 51 нафар легионер рўйхатдан ўтказилди. Йил бошида Ўзбекистон Суперкубоги баҳси ўтказилганди. Унда "Насаф" ўз тарихида илк бор Суперкубок соҳиби бўлди. "Локомотив" эса бу йил ҳам чемпион, ҳам кубок соҳибига айланди. Афсуски томошабинлар ташрифи ўтган йилгидан камайди. Бундан ташқари турли сабабларга кўра ПФЛ тақвимида кўплаб ўзгаришлар содир бўлди. Бунга етарли сабаблар бўлган эди. Биз ҳам тақвим ўзгармаслиги тарафдоримиз. Аммо халқаро ўйинлар туфайли ўзгаришларга мажбур бўлдик. 

ЎФФ президенти ёрдамида иккита янги кубок олиб келинди. Улардан бири Ўзбекистон чемпионига, иккинчиси Ўзбекистон кубоги соҳибига топширилади. Улар энди доимий равишда ғолибларга топширилади. Иккала кубок ҳам қиммат металлардан ясалган.

Якунланган мавсумда Ғузорнинг "Шўртан" клуби тушиб қолган вазиятни барча билса керак. Легионерга маошини бермагани учун ФИФА бизга клубдан 3 очко олиб ташлашни талаб қилди. Биз шундай қилдик ҳам. Якунда нима бўлди? "Шўртан" ҳам 3 очкодан айрилди, ҳам ўша пулни барибир тўлаб берди.

Янги йилдан бошлаб олий лига клублари бош мураббиларида ПРО лицензияси бўлиши шарт. Буни биз ўйлаб топмадик. Бу ОФКнинг талаби. Шунга тайёр туринглар. Олий лига қайднома топшириш вақтида ходимларингиз келиб менежер дейди. Киму менежер? Клубда аниқ лавозим бор - бош мураббий! Тамом. Бош мураббий кимлигини аниқ кўрсатиш керак.

Яна бир янгилик: 2017 йил Суперкубок баҳси ўтказилмайди. Сабаби "Локомотив" чемпион бўлди ва кубок соҳибига айланди. Шу боис бу ўйинга қизиқиш бўлмаса керак. Шу боис 2017 йилда Ўзбекистон Суперкубоги ўйини бўлмайди, - дейди Фарҳод Магометов.

"Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков ва "Бунёдкор" бош директори Бахтиёр Бобоевдан таклиф бўлди: Ўйин қайдномасига 18 эмас 23 нафар футболчи киритилса яхши эмасми? Масалан Қозоғистон ва Россияда бу нарса қўлланилмоқда. Бу масала кейинроқ кўриб чиқилиши айтилди. Валерий Лёткиннинг жавоби қуйидагича бўлди: Ҳозир захира ўриндиғида қанча одам ўтиради? Агар 23 нафар футболчи қайдномага киритилса захира ўриндиғини қанча узайтирилишини тасаввур қилаяпсизми?

"Пахтакор" спорт директори Григорий Цейтлиндан савол: Янги регламентда глобал ўзгаришлар бўладими? Магометовнинг жавоби қуйидагича бўлди: Йўқ катта ўзгаришлар бўлмайди.

Григорий Цейтлиндан яна бир савол: Сиз ҳеч қайси клуб таклиф бермадингиз деб айтдингиз лекин биз 3 ой олдин таклиф бергандик. Жавоб бўлмади. Захирада кўпроқ одам ўтириши борасида таклиф бергандик. Жавоб қуйидагича бўлди: Буни кўриб чиқамиз.

Аёллар футболи кординатори Алишер Файзиев: Олий лиганинг бир қатор клубларида аёллар жамоаси йўқ. Магометовнинг жавоби: Бўлди барча жамоаларда аёллар жамоаси бўлади.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов саволи: Жаҳонда бир клуб ҳам чемпионликни, ҳам кубок соҳибига айланса иккинчи ўриндаги жамоа билан ўйнайди. Нега бизда шундай эмас? Яна бир саволим олдинги Ўзбекистон кубоги жамоаларда қоладими ёки музейдами?

Жавоб: Балки кейинги йил регламентга ўзгартириш киритишимиз мумкин. Иккинчи саволингизга жавобим олдинги кубок ЎФФ музейида қолади.


Савол-жавоблар тугади.


11:42. Қуръа ташлаш жараёни бошланмоқда.

1-тур
"Машъал" - "Локомотив"
"Бухоро" - "Олмалиқ"
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"
"Пахтакор" - "Қизилқум"
"Қўқон-1912" - "Насаф"
"Металлург" - "Динамо"
"Шўртан" – "Нефтчи"
"Навбаҳор" – "Обод"


ЯНГИЛАШ


Рейтинг: -60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика