

Муроджон Зуҳуров 29та ўйинда майдонга тушиб 20та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
"Қуруқ ўйинлар" сони бўйича кейинги ўринда "Локомотив" посбони Игнатий Нестеров қайд этилган - 12та.
Олий лигада сўнгги 15 йилда ҳеч бир посбон бир мавсумда 20 марта қуруқ ўйин ўтказмаган.
Бундан ташқари Зуҳуров кетма-кет 7та ўйинда жами 665 дақиқа давомида ўз дарвозасидан гол ўтказмай мавсум рекордини ўрнатди.



