Олий лига-2016. "Бунёдкор"нинг қуруқ серияси 360 дақиқага етди
11 апр 2016 15:40
Янгиликлар
Олий лига-2016. "Бунёдкор"нинг қуруқ серияси 360 дақиқага етди
Кеча олий лиганинг 4-турида "Бунёдкор" клуби сафарда "Шўртан"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шундай қилиб жамоа тўртинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Дастлабки турда "Нефтчи" 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Сўнгра "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб ғалаба қозонганди - 1:0. Учинчи турда "Машъал" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналган эди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" бу мавсумда гол ўтказмаган икки жамоадан бири бўлиб турибди. "Бухоро" ҳам дастлабки 4 турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. "Қалдирғочлар" 5-турни 16 апрель куни ўз уйида "Олмалиқ"қа қарши ўтказишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
Фикрлар