Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клубларга тўхталиб ўтишни бошлаймиз.

Дастлаб 11-бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган "Пахтакор" ҳақида сўз юритамиз.

Мавсум
"Пахтакор" клуби 2015 йилги мавсумни бир текисда ўтказа олди. Тўғри илк турда "Олмалиқ" билан ўйинда очко йўқотилди, кейинроқ "Локомотив"га имконият бой берилди. Лекин 10-турда пешқадамга айланиб олган "шерлар" мавсум охирига қадар бу ўриндан пастга тушишмади. "Пахтакор" мавсум давомида фақат уч бор ютқазди. Дастлабки даврада "Локомотив"га, иккинчи даврада "Нефтчи" ва "Бунёдкор"га имконият бой берилди.


Мураббийлар
Жамоани бу йил иккита мураббий бошқарди. Биринчи даврада Самвел Бабаян жамоа менежери сифатида фаолият олиб борди. Ёзда Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилиб олгач "Пахтакор"га Нўъмон Ҳасанов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионлик айнан Ҳасанов қўл остида қўлга киритилди.



Етакчи
Кахи Махарадзе. Грузиялик ярим ҳимоячи бежизга жамоа сардори эмас. Кахи майдон марказида "Пахтакор"нинг ҳужумларини ташкил қилишда ҳақиқий етакчи ҳисобланади. Футболчи жароҳатлар туфайли мавсумда бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Лекин у ўйнаганида "шерлар" бошқача, майдонга тушмаганида бутунлай бошқача ўйнашди.



Кашфиёт
Жавоҳир Соҳибов. 1995 йилда туғилган ярим ҳимоячи ўтган мавсум умуман майдонга тушмаганди. Бу йил Соҳибов "шерлар"нинг асосий футболчисига айланиб олди. 23та ўйинда иштирок этиб 2та гол урган Жавоҳир Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам чақирув олди ва бир нечта ўйин ўтказди.



Энг яхши ўйин
"Пахтакор" - "Локомотив" 2:1.
Олий лиганинг 21-турида "шерлар" "Локомотив"ни қабул қилишди. Кўпчилик айнан шу баҳсни чемпионлик ўйини деб атади. Учрашувнинг биринчи бўлимида Маъмур Икромовнинг хатосидан сўнг Шерзод Каримов деярли майдон марказида гол уриб ҳисобни очди. Баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Жалолиддин машарипов иккинчи бор "темирйўлчилар" дарвозасини ишғол қилди. 90-дақиқада Лутфулла Тўраев томонидан урилган гол ҳисобни қисқартирди холос - 2:1.  



Энг яхши футболчи
Игорь Сергеев. 22 ёшли ҳужумчи учун 2015 йил жуда ҳам омадли келди. Олий лигада барча 30та учрашувда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 23та гол урди ва чемпионат тўпурарига айланди. 


Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмп       
Туғ.санаЎйин    
Дақиқа   
Гол    
СК    
ҚК   
Александр ЛобановДар04.01.1986    
302653000
Игор СергеевҲуж30.04.19933025982330
Владимир КозакЯҳм06.06.1993302200310
Станислав АндреевЯҳм06.05.1988292155810
Даврон Ҳошимов Ҳим24.11.1992282506061
Егор КримецҲим27.01.1992282497380
Шерзод КаримовЯҳм26.01.1989281902440
Аднан ОраховацҲим05.02.1991272304360
Александр МерзляковҲим30.10.1986262062110
Акбар ИсматуллаевҲим10.01.1991241648020
Жавохир Соҳибов Ҳим01.03.1995231849280
Кахи МахарадзеЯҳм20.10.1987231819621
Баҳодир ПардаевҲуж26.04.198723887400
Жалолиддин Машарипов      Яҳм01.09.1993221184420
Анвар СолиевҲуж05.02.197814175210
Жамшид ИскандаровЯҳм16.10.199311571010
Камолиддин Тожиев Ҳим03.05.19839548200
Мурод Холмуҳаммедов Ҳим23.12.1990539000
Наврўз АлимовҲуж21.03.1992215011
Никита Рибкин Дар20.01.1992147000


"Пахтакор-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар66
Уйдаги голлар43 (65,15%)
Меҳмондаги голлар23 (34,85%)
Ўтказилган голлар23
Уйда ўтказилган голлар10 (43,48%)
Меҳмонда ўтказилган голлар13 (56,52%)
Ўртача гол2,2
Ўртача ўтказилган гол 0,77
Уйдаги очколар43/45 (95,56 %)
Меҳмондаги очколар32/45 (71,11 %)
Энг йирик ғалаба6:0 - "Динамо", "Андижон"
Энг йирик мағлубият0:2 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар13 (43,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар1 (3,33%)
Иродаги ғалаба2
Йирик ғалабалар5
Йирик мағлубиятлар0
Автогол (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)47 (1,57)
Четлатишлар (ўртача) 3 (0,1)
Майдонга тушганлар (легионер)    
20 (2 - 10%)
Томошабинлар (жами/ўртача)134928 / 4498


Нарзулла Сайдуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia