Олий лига-2015 якунлари. "Бухоро" ҳақида

Narzulla Saydullayev
17 дек 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун "Бухоро" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
"Бухоро" клуби учун мавсум жуда ёмон кечди. Жамоа дастлабки 14та турда умуман ғалабага эриша олмади. Клуб мавсум давомида 14-ўриндан тепага чиқа олмади. Фақат олти тур давомида "Бухоро" энг сўнгги 16-ўринда бўлмади. Охирги турда "Сўғдиёна" майдонида ғалабага эришган жамоа олий лигада қолиш вазифасини уддалади.



Мураббийлар
Жамоани бу йил икки мураббий бошқарди. Александр Мочинов бошчилигида жамоа 11та ўйин ўтказиб 2та дурангга эришди ва 9та бор мағлуб бўлди. Унинг ўрнига тайинланган Жамшид Саидов бошчилигида 19та учрашувда 7 бор ғалабага эришди ва 3 марта дуранг қайд этди.



Етакчи
"Бухоро" икки даврани деярли икки таркиб билан ўтказди. Жамоа сардори Сухроб Неъматов ҳақиқий етакчи бўлди. Ярим ҳимоячи 29та ўйинда майдонга тушиб 5та гол уришга эришди.



Кашфиёт
Тўғри Отабек Шукуров танилганига анча бўлиб қолди. Лекин олий лигада Шукуров айнан мана шу мавсумда ўзини кўрсатди. Биринчи даврада "Бунёдкор" сафида 2тагина ўйинда иштирок этган ярим ҳимоячи "Бухоро" сафида 14та ўйинда майдонга тушиб уларнинг барчасида тўлиқ ҳаракат қилди. Отабек охирги иккита баҳсда рақиблар дарвозасига голлар уришга эришди. Унинг "Сўғдиёна" билан учрашувда киритган тўпи йил голи номинациясида ғолиб бўлишга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.


Энг яхши ўйин
"Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3

Охирги турдан олдин "Бухоро" 16-поғонада эди. "Сўғдиёна" билан сафардаги учрашувда ғалабага эришсагина олий лигада қолар эди. Учрашувнинг 4-дақиқада Отабек Шукуров, 7-дақиқада Суҳроб Неъматовнинг жарима тўпидан сўнг урган голлари "Сўғдиёна"ни шокка тушуриб қўйди. Иккинчи бўлимда Жасур Ҳакимов ҳисобни қисқартирди. Жамолиддин Убайдуллаевнинг голи яна "Бухоро"ни икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишини таъминлади. Акмал Абдураҳмоновнинг голи фақат ҳисобни қисқартирди холос - 2:3. "Бухоро" ушбу ғалабадан сўнг 16-ўриндан 14-ўринга "сакради" ва олий лигада қолишни уддалади.



Энг яхши футболчи
Азиз Ибрагимов. Ярим ҳимоячи фақат иккинчи даврадагина "Бухоро"да ўйнади. Лекин бу унинг клубнинг энг яхши футболчиси бўлишига тўсқинлик қила олмади. 14та ўйинда иштирок этган Ибрагимов рақиблар дарвозасига 6та гол урди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуа        
Туғ.санаЎйин      
Дақиқа     
Гол    
СК   
ҚК   
Неъматов СухробЯҳм23.04.1986      
292326550
Убайдуллаев Жамолиддин      
Яҳм25.05.1992281691420
Нарзуллаев ОтабекЯҳм25.06.1985262268140
Понамарёв ВячеславҲим02.01.1978171000020
Ҳасанов ЖамшидЯҳм06.04.199217928131
Акбаров Саидкомил*Ҳим30.12.1982151350030
Мельзиддинов Руслан**Яҳм26.03.1985151277230
Пламадела Виталий*Яҳм21.01.1985151205030
Омонов БобиржонҲим03.02.1990151156030
Шукуров Отабек**Яҳм22.06.1996141215200
Ибрагимов Азиз**Яҳм21.07.1986141183621
Смоляченко Павел**Ҳуж01.12.1991141068030
Чипев Николай**Яҳм22.02.198914980010
Қобулжонов Сардор**Дар02.02.1987131170010
Фомин Максимилиан**Ҳим21.09.1993131170151
Кравческу Вадим*Яҳм07.03.1985131141030
Абибуллаев Дилявер*Яҳм04.03.198713684220
Корнейчук АлександрДар30.10.1979121080010
Муродов Маъруфхон**Яҳм11.03.199012582000
Санаев Алишер**Яҳм16.06.198711989330
Хауши Богдан*Ҳим29.09.198510815141
Асқаров Ҳасан*Ҳим17.04.199410634040
Исроилов Отабек*Ҳуж07.12.19899433040
Умуров НозимҲуж03.06.19918245010
Кочнев Евгений*Ҳим03.12.19927353110
Холиқов ИсломЯҳм20.02.19957307000
Георгиев Сергей**Яҳм20.10.19916461230
Умаржонов Аҳрор*Яҳм26.09.19936341000
Тожиев Зайниддин*Ҳуж21.06.19776259000
Турдалиев Фаррух*Дар07.06.19905450000
Аюпов Тимур**Ҳуж28.03.19935224010
Раҳматуллаев Алибобо*Яҳм08.02.19915212000
Асланов РавшанЯҳм04.02.1990476000
Турдиев Темур*Ҳим02.10.19812114000
Давлатов Нодир**Ҳуж03.07.1990253000
Шарипов АзаматЯҳм23.05.1993190000
Антонюк Максим**Яҳм15.01.1991157000
Нарзуллаев Баҳром*Ҳуж16.09.1993114000
Тўраев АкобирҲуж03.11.199618000
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Бухоро-2015" мавсум статистикаси

Всего игр30
Всего забито31
Забито дома18 (58,06%)
Забито в гостях13 (41,94%)
Всего пропущено53
Пропущено дома25 (47,17%)
Пропущено в гостях28 (52,83%)
Забито в среднем за игру1,03
Пропущено в среднем за игру1,77
Набрано очков дома17/45 (37,78 %)
Набрано очков в гостях9/45 (20 %)
Самая крупная победа3:1 - "Машъал", "Нефтчи"
Самое крупное поражение0:4 - "Олмалиқ"
Игр без пропущенных голов3 (10%)
Игр без забитых голов11 (36,67%)
Волевых побед0
Волевых ничьих2
Безвольных поражений2
Безвольных ничьих2
Крупных побед0
Крупных поражений3
Автоголов (забито/пропущено)0/2
Предупреждений (в среднем)67 (2,23)
Удалений (в ср.) - Сразу/2ЖК4 (0,13)
Игроков выступало (иностран.)            
39 (6 - 15,38%)
Посещаемость (всего/средняя)226979/7566


Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қизилқум" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Шўртан" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қўқон-1912" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Андижон" ҳақида


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia