UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Олий лига. 16-турнинг рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 16-турнинг рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 16-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.


Дарвозага "Шўртан" посбони Алибек Туробовни қўйдик. Сабаби у Фарғонада "Нефтчи" билан ўйин қаҳрамонларидан бирига айланди. Рақибнинг бир қатор ҳужумларини қайтарган Туробов учрашувга қўшиб берилган олтинчи дақиқада Музаффар Музаффаров томонидан тепилган пенальтини қайтариб жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.



"Қизилқум"нинг "Пахтакор" билан дуранг ўйнашида ҳимоячи Шукурали Пўлатовнинг хиссаси катта бўлди. "Насаф"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов "Қўқон-1912" билан ўйинда ажойиб ўйнади. Тур сенсациясини қайд этган "Машъал" ҳимоячиси Сардор Раҳмонов чемпионларга биттадан ортиқ гол уришларига имкон бермади. "Сўғдиёна" Жиззахда "Бунёдкор" билан нурсиз дуранг қайд этди, бунда мезбонлар вакили Сардор Қулматовнинг хиссаси катта бўлди.



"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси Тошкентда "Обод" билан учрашувда якунига етди. Аъзам Алиев шу куни гол уриб ҳисобни очди ва қолган вазиятларда ҳам фаол бўлди. "Металлург" Самарқандда "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган баҳса Муроджон Тошматов ҳисобни очди. "Бунёдкор" сафида Жиззахда энг яхши ўйнаган футболчи бу Отабек Шукуров бўлди, аммо гол уриш насиб қилмади. Нафақат турнинг балки чемпионатнинг энг чиройли голини урган Абдуллоҳ Олимов "Локомотив" билан баҳс давомида ҳам рақибга ҳақиқий бош оғриқ бўлди.



"Металлург" тўпурари Зоҳид Абдуллаев "қайтмоқда". У Самарқанддаги баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди. "Бухоро"нинг сафарда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнашига Иван Нагаевнинг голи сабабчи бўлди. Айтганча "Олмалиқ" бу мавсум ўз уйидаги ўйинларда биринчи бор тўп ўтказди, ўша голни Нагаев урди.

championat.asia талқинига кўра 16-турнинг рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:

Алибек Туробов "Шўртан"

Ҳимоячилар:
Шукурали Пўлатов "Қизилқум"
Акмал Шораҳмедов "Насаф"
Сардор Раҳмонов "Машъал"
Сардор Қулматов "Сўғдиёна"

Ярим ҳимоячилар:

Аъзам Алиев "Навбаҳор"
Мурод Тошматов "Металлург"
Отабек Шукуров "Бунёдкор"
Абдуллоҳ Олимов "Машъал"

Ҳужумчилар:

Зоҳид Абдуллаев "Металлург"
Иван Нагаев "Бухоро"

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика