UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Олий лига. 10-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Дарвозага узоқ ўйланишлардан сўнг "Қизилқум" посбони Артём Макосинни танладик. Жамоаси мағлуб бўлган ва унинг ўзи иккита гол ўтказиб юборган бўлса ҳам Макосин "Локо" билан баҳсда анча яхши ўйнай олдик. Дарвозабоннинг бир қатор сейвлари бўлмаганида "Қизилқум" йирик ҳисобда ютқазиши ҳеч гап эмасди. Иккита голдан бири пенальтидан урилди.



Ҳимояга "Шўртан"нинг бир йўла икки футболчиси жойлаштирилди. Умар Эшмуродов "Бунёдкор" билан ўйинда ҳал қилувчи ягона голни уришга муваффақ бўлди. Ўша голга пасни Отабек Нарзуллаев ошириб берганди. Баҳс давомида бу икки ҳимоячи "қалдирғочлар" ҳужумчиларига деярли имконият беришмади. Натижада "Бунёдкор" янги мураббий қўл остидаги илк ўйинда мағлубиятга учради.



"Динамо" бу турда Самарқандда "Насаф"ни қабул қилди. Учрашувда жамоа чап қанот ҳимоячиси Жасур Азимов фаол ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Айнан унинг голи жамоасига бир очко тақдим этди. Бундан ташқари Азимов тажрибали Акмал Шораҳмедовни қўриқлашдек вазифани уддалай олди.



"Металлург" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан ғалабага эришишида ҳимоячи Достон Турсуновнинг хизматлари катта бўлди. Турсунов ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан ташқари жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга эришди.



"Олмалиқ" Муборакда "Машъал" билан нурсиз дуранг қайд этди. Бу ўйинда Виктор Кумиков жамоаси сафида қанот ҳимоячиси Ислом Иномов ўзининг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Футболчи "Машъал"нинг ҳужумларини қайтаришда фаол бўлди.



"Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди. Жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов доимгидек учрашувда ўзини кўрсатди. Унинг тезкор ҳаракатлари рақибларни шошириб қўйди. Якунда Машариповнинг урган голи баҳсдаги интригани ўлдирди ва "Локо" ғалабага эришди.



"Пахтакор" Жасур Абдураимов қўл остида бир текисда ўйнай олмаяпти. Бу турда "шерлар" "Бухоро"ни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Учрашувда қайсидир футболчи ажралиб тургани йўқ. Бироқ Владимир Козак бироз фаолроқ кўринди. У фақат гол ургани учунгина эмас майдонда шерикларидан кўра кўпроқ тўп билан муомала қилгани ҳамда хавфли ҳужумлар яратишда иштирок этгани учун рамзий термадан ўрин олди.



"Насаф" Самарқандда мағлуб бўлмаслигида Азиз Ғаниевнинг хизматлари катта бўлди. Ёш ярим ҳимоячи жарима тўпидан чиройли гол уриб "Насаф"га бир очко тақдим этди.



"Навбаҳор" водий дербисида "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этди. Учрашувда наманганликлар сафида энг яхши ўйинчи бу албатта томошабинлар бўлгани аниқ. Шу кун стадионга келган 20 мингдан ортиқ мухлис ўз жамоасини фантастик тарзда қўллаб турди. Футболчилар орасида эса легионер ҳужумчи Неманья Йованович гол урди ва рамзий термадан ўрин олди.



"Нефтчи" ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов "Обод"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб жамоасига ғалаба келтирди. Агар Мамазулумов майдонга тушмаганида катта эҳтимол билан учрашув 0:0 ҳисобида тугаши мумкин эди.




Championat.asia талқинига кўра 10-тур рамзий терма жамоаси: 

Дарвозабон
Артём Макосин "Қизилқум"

Ҳимоячилар
Жасур Азимов "Динамо"
Умар Эшмуродов "Шўртан" (2-марта рамзий терма жамоада)
Достон Турсунов "Металлург"
Раҳматулло Бердимуродов "Олмалиқ"
Отабек Нарзуллаев "Шўртан"

Ярим ҳимоячилар
Жалолиддин Машарипов "Локомотив" (2)
Владимир Козак "Пахтакор"
Азиз Ғаниев "Насаф"

Ҳужумчилар
Неманья Йованович "Навбаҳор"
Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи"



Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика