Оливье Жиру "Челси"да қолишни истамоқда

Mirjalol Normatov
18 май 2021
"Челси" форварди Оливье Жиру жамоадан кетмоқчи эмас.

Жамоага Томас Тухель келганидан кейин унга кўпроқ ишонч берилмоқда ва шу боисдан бу ҳужумчининг кетиши қароридан қайтарган.

Жиру 2018 йилдан буён "кўклар" шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуби билан шартномаси ёзда якунига етади. Жирунинг трансфер суммаси 5 млн еврога баҳоланмоқда.

Олдинроқ унинг хизматларига "Тоттенхэм" ҳамда "Интер" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail