UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  17 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Олис масофадан дарвозани ишғол этиб, тур голига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи, дарвозани "қуруқ" сақлаб, жамоаси ғалабага эришишига кўмаклашган посбон — Суперлигада 25-тур лауреатлари Янгиликлар

Олис масофадан дарвозани ишғол этиб, тур голига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи, дарвозани "қуруқ" сақлаб, жамоаси ғалабага эришишига кўмаклашган посбон — Суперлигада 25-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" аъзоси Сарвар Каримов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

"Қалдирғочлар" дарвозабони ортда қолган турда ўзини ҳар тарафлама кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, унинг жамоаси "Металлург"ни 1:0 ҳисобида енгишга эришди.



"Олимпик" иқтидорли ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов "Championat.asia" талқинида 25-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

"Олимпик" вакили "Навбаҳор"га қарши беллашувда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди ва чиройли гол уриб, жамоаси ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди.



"Олимпик" хавбеки Шерзод Эсановнинг 86-дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 25-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Чап қанотда тўп тепган ярим ҳимоячи наманганликлар билан учрашувда тиним билмади ва ўйин якунига оз қолганида олис масофадан йўллаган зарбаси орқали ҳисобни оширди. 



"Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе "Championat.asia" талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Олимпик" ушбу турда совринли ўрин учун курашаётган "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Олимпиячилар устози Кападзе таркибда бир қанча муаммолар борлигига қарамай, ротацияга қўл урилган таркибни майдонга туширди ва унинг танлови ўзини оқлаб, жамоа ғалаба қозонишга эришди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика