Олимпия терма жамоаси Дубайга учиб кетди

Narzulla Saydullayev
19 дек 2015
Бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи йиғинни ўтказиш учун Дубай шаҳрига учиб кетди.

Келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19 – 28 декабрь кунлари Дубайда йиғин олиб боради. Ушбу йиғида олимпиячиларимиз учта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Ўртоқлик учрашувлари:
20 декабрь – КХДР
23 декабрь – Сурия
27 декабрь – Қатар

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз

Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”), Асилбек Омонов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”), Акром Комилов (“Бунёдкор”), Максимилиан Фомин (“Бухоро”), Жавлон Мирабдуллаев (“Металлург”), Абдуллоҳ Олимов (“Андижон”) Достон Турсунов (“Нефтчи”), Мухсин Убайдуллаев (“Нефтчи”) Владимир Козак (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Бухоро”), Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”), Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдумўминов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Ҳусниддин Ғофуров (“Явор” - Чехия), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”), Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia