

Биздаги маълумотларга кўра терма жамоамиз делегацияси 25 апрель куни Индонезияга жўнаб кетади ва 27 апрелда турнир доирасидаги илк учрашувда майдонга тушади.
Ушбу мини мусобақада мезбонлар ва биздан ташқари КХДР ва Баҳрайн терма жамоалари ҳам иштирок этади. Айни пайтда терма жамоамиз “Чиғатой” (собиқ номи) терма жамоалар марказида машғулот ўтказяпти.
Айнан мана шу терма жамоамиз август ойида ва айнан Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларида иштирок этади. Ҳайдаров жамоаси қитъа ўйинларига Осиё чемпиони сифатида ташриф буюради.




