

"Championat.asia" сайти маълумотларига кўра, "Олимпик" футболчилари, мураббийлари ва ходимлар 4 ойдан буён маош олишмаяпти. Клуб бугунги кунда овқатланиш ва сафар ҳаражатларини қарзга ҳал қилмоқда. "Олимпик"нинг қарзи айни пайтга келиб 3 миллиард сўм атрофида.
Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиадага чиқишда катта ҳисса қўшган клубнинг бундай ҳолатга тушиб қолгани ачинарли.




