

Олимпия йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг илк бор Тошкентда ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 жамоасининг учрашувига чипталар сотувга чиқарилди. Энг қиммат чипта нархи қанча?
Чипталар сотувга чиқарилди. ЎФА учрашув чипталари масаласида одатга кўра iTicket билан ҳамкорлик қилади. Чипталар 5 тоифага ажратилган бўлиб, CИП сектор чипталари 100 минг сўм этиб белгиланган. Шунингдек, жойлашувига қараб 50, 25, 20, 15 минг сўмлик чипталар мавжуд.
Учрашув эртага «Бунёдкор» стадионида соат 19:00да старт олади.



