UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  0 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  1 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  10 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  53 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  2 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  6 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги) Янгиликлар

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги)

"Eşkıya Dünyaya Hükümdar Olmaz" (Ёмонлик дунёга устун бўлолмас)нинг 6-мавсуми тугади, Қирмизигулнинг янги мусиқий албоми чиқмаяпти. Одам зерикиб кетди. Шу туфайли бугун спорт ҳақида гаплашамиз.

Кириш бироз мантиқсиздек туюлмадими?

Шунақа! Чунки бугун мантиқсизликни майнавозчилик даражасига чиқарган воқеа ҳақида гаплашамиз. Барчаси "Оламспорт"да чиққан қуйидаги хабар билан боғлиқ.

Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди

 Байроқдор

Олимпиада — ҳар 4 йилда ўтказиладиган спорт оламидаги энг йирик воқелик. Унда иштирок этиш ҳар бир атлет учун шараф. Турнирнинг тантанали очилиш маросимида ўз ватани байроғининг тамсилчиси сифатида чиқиш эса ҳар бир спортчининг азалий орзуси ҳисобланади. Бироқ, бу бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Бунга қадар олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдори вазифасини бажарган спортчилар рўйхати: 

1996 - Темур Ибрагимов (бокс)

2000 - Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс)

2004 - Абдулла Тангриев (дзюдо)

2008 - Дилшод Маҳмудов (бокс)

2012 - Элшод Расулов (бокс)

2016 - Баҳодир Жалолов (бокс)

Жорий олимпиадада бу вазифани Бобо-Усмон Батуров ҳамда афсонавий Чусовитина бажариши керак эди. Бироқ, бугун МОҚ бош котиби бу вазифа Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулованинг зиммасига ишониб топширилганини эълон қилди

Сабаб?

Унинг таъкидлашича, бу қарор қабул қилинишида 2 та асос инобатга олинган:

1. Ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвали инобатга олинибди.

Савол туғилади: Ўз ишининг усталари жамланган МОҚдек нуфузли ташкилот бу жиҳатни олдинроқ инобатга ола билмаганми? Янглишмасам, мусобақалар тақвими Чусовитина ва Батуров байроқдор сифатида танланишида олдин ҳам маълум эди.

2. Барча спортчилар, делегация аъзоларининг фикри инобатга олинибди.

Тасаввур уйғонади: Токиодаги делегация таркибида Батуров ва Чусовитинанинг тамсилчи бўлишидан норозилар бор. Демак, ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. Спортда руҳий ҳолатнинг ўрни жисмоний тайёргарликдан кам эмаслигини инобатга олсак, баъзи атлетларимиз мусобақа стартидан аввал мағлубиятга учради.

Чусовитинага нисбатан ҳурматсизлик

Савол уйғонади: Хўп, байроқдорлар ўзгарибди. Бу шунчалик йирик воқеами?

Ҳа, қачонки, бу ҳуқуқ Оксана Чусовитинадан тортиб олинга бўлса. Уни танимайдиганлар учун маълумот:

Оксана Чусовитина — 46 ёш. Барселонадаги олимпия ўйинлари чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, қаторасига 7 бор ёзги Олимпиадада иштирок этган ер юзидаги ягона аёл спортчи сифатида гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

Юқоридаги фактларнинг ўзи Чусовитина Ўзбекистон тарихидаги энг буюк спортчи эканига далолат эмасми. Агар камлик қилса, яна битта маълумот: у олимпия ўйинларида чемпион бўлганда (1992) бугун байроқдор сифатида чиқадиган Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқуловалар ҳали туғилишмаган эди. 

Шундай экан, МОҚ қайси мантиқ билан байроқдорларни алмаштирди? Бу спортчиларнинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир қилгани аниқ. Батуров бу борада гапиришни истамаган бўлса, Чусовитина хафалигини яшириб ўтирмади:

"Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.

Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз".

Кўриняптики, бу қарор делегациядаги ички муҳитни бузиб юборди. Шунингдек, бу афсонавий спортчининг шахсиятига нисбатан улкан ҳурматсизликдир. Чусовитинанинг ўрнида шахсан мен бўлсам, жавоб тариқасида олимпиадада иштирок этишдан бош тортардим. Тўғри, ватан туйғуси, унинг шаъни деган нарсалар бор. Лекин, унутмаслик керак, Чусовитина спортчи сифатида ватан олдидаги бурчини ортиғи билан адо қилиб қўйганлардан. Кўрамиз, бухоролик афсона МОҚнинг мантиқни "йиғлатган", "хўрлаган" қарорига қандай жавоб қайтарар экан?

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб

P.s. Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Қўшилмаганларнинг қўшилмасликка ҳаққи бор.

Муаллиф :
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика